• 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2021

TikTok ички қоидалари Ўзбекистон қадриятларига мослашиши мумкин

Комил Алламжонов TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн учрашув ўтказди.

892
0
t.me/allamjonov_ki

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бугун TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг Telegram-саҳифасида ёзмоқда.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинган. Алламжонов TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетига мослаш бўйича таклифлар берган.

"Улар томонидан бу таклиф албатта инобатга олиниши, бу борада ҳамкорлик, шу билан бирга ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканликлари маълум қилди.

TikTok — зарарли бўлса уни  фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади деб ўйлайман", - ёзади Комил Алламжонов.

892
0