• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 4 декабря 2021

"Насаф" ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги чемпиони бўлди — фото

Футбол бўйича Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф" Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши баҳс олиб борди.

1025
0
Туризм ва спорт вазирлиги

Шиддатли кечган учрашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2:1 ҳисобида иродали тарзда "Пахтакор" устидан ғалаба қозонди ва ўз тарихида иккинчи бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Учрашувда киритилган голларга "Пахтакор" таркибидан Одил Ҳамробеков рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, "Насаф" жамоасидан Баҳром Абдураҳимов ва Ғолиб Ғайбуллаев "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилишди.

Учрашув қаршиликлар учун омадли бошланди деб айтолмаймиз. Ўйиннинг 28-дақққасида "Насаф" нинг собиқ футболчиси Одил Ҳамробеков жжрима майдони чизиғига яқин жойда кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай "Насаф" плеймекери Ойбек Бозоров рақиб футболсичига нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

1025
0