• 12 017 сум
    26.78
  • 13 713 сум
    -25.8
  • 161 сум
    -1.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 017 сум
    26.78
  • 13 713 сум
    -25.8
  • 161 сум
    -1.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 декабря 2021

Қашқадарёда уч йигит ҳайдовчини пичоқ билан қўрқитиб, тунаб кетишди

Ҳайдовчининг ёнида бўлган буюм ва пулларини тортиб олган шахслар ушланган. Энди улар 10 йилгача қамалиши мумкин.

1019
0
tergov.uz

ИИВ Тергов департаменти хабарига кўра, 2021 йил 25 декабрь куни соат 16:30 ларда Чироқчи туманидаги йўлда 27 ёшли У.Л. ўзиниг Matiz'ида таниши билан ўтирганида уларнинг ёнига Nexia-2'да уч нафар номаълум шахслар келиб, “ёрдам керакмасми, сизни бир минутга мумкинми, гапимиз бор” деб, уни ўзларининг автомашинасига миндиришган.

Шундан сўнг, уни пистолет, электрошокер ва чопқи пичоғи билан қўрқитиб, унинг ёнида бўлган 1 млн 820 минг сўм, 701 АҚШ доллари пулларини, бир дона нархи 2,5 млн сўмлик Samsung A22, бир дона 700 минг сўмлик iPhone 5s телефонларини, автомашинасига ўрнатилган бир дона нархи 100 АҚШ доллари бўлган видеорегистраторини, бир дона нархи 70 минг сўмлик 8Гб чипини ва икки дона нархи 10 минг сўмлик ўт олдиргич (зажигалка)ни тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув натижасида ушбу жиноятни 20 ёшли Ж.Э., 21 ёшли Р.О. ва 24 ёшли А.С.лар содир қилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Э., Р.О., ва А.С.,ларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а","б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1019
0