• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 ноября 2021

Ўзбекистон аҳолиси инглиз тилини жуда паст даражада билади деб топилди

Мамлакат 112 та давлат ичида 88-ўринни эгаллади.

1160
0
Facebook / Шерзод Шерматов

EF EPI инглиз тилини билиш даражаси бўйича 112 мамлакат ва минтақалар рейтингини эълон қилди. Рейтинг мамлакатлар аҳолисининг инглиз тилини билиш даражасини қуйидаги беш бўлимга ажратилган ҳолда тузилган. 

— Энг юқори;

— Юқори;

— Яхши;

— Ўртача;

— Жуда паст.

Ўзбекистон рейтингда 88-ўринни эгаллаган. Мамлакат аҳолисининг инглиз тилини билиш даражаси жуда паст, дея баҳоланган.

Шунингдек, Ўзбекистонга қўшни давлатлар — Афғонистон (87-ўрин), Қозоғистон (96-ўрин), Қирғизистон (101-ўрин) ва Тожикистон (103- ўрин) давлатлари аҳолиси ҳам инглиз тилини жуда паст даражада билади, деб топилган.

Қайд этилишича, инглиз тилини энг юқори билувчи давлатларга 12 мамлакат номи киритилган. Унинг юқори ўринларини Нидерландия (1-ўрин), Австрия (2-ўрин) ва Дания (3-ўрин) давлатлари эгаллаган.

1160
0