• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 июля 2021

Сурхондарёда аёл эрининг 2-хотинини “самосуд” қилди — видео

У ва шеригига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

5740
0
Видеодан кадрлар

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 17 июнь куни соат 08:00 ларда Б. Эъзоза вояга етмаган қизи О. Маржона ҳамда қариндоши А. Дилноза билан бирга Шўрчи тумани Наврўз маҳалласидан ўтган автомобиль йўли четки қисмида 29 ёшли, иккита фарзанди бор С. Албинани учратади.

У А. Дилноза билан С. Албинани қасддан уриб, дўппослаб, ўзи билан олиб келган қайчи билан С. Албинанинг сочларини кесиб, унга тан жароҳати етказишган.

Натижада С. Албина енгил тан жароҳати олган.

Ҳолат бўйича Б. Эъзоза ва А. Дилнозаларга нисбатан 3 июль куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5740
0