Узбекистан разрешил выполнение пассажирских рейсов в Саудовскую Аравию и ОАЭ
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 апреля 2019

Шавкат Мирзиёев Хитой парламенти раҳбари билан учрашди

26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашди.

2590
0

Давлатимиз раҳбари "Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форумининг ўтказилиши ҳамда унинг доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин илгари сурган ташаббусларнинг амалга оширилиши халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга, кенг минтақамизда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Кеча Хитой Халқ Республикаси Раиси билан ўтган учрашувда мамлакатларимиз ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олингани, улар икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Ли Чжаньшу мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларда эришган юксак даражани катта мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон ва Хитойнинг қонун чиқарувчи органлари ўртасида ҳамкорлик борасида ижобий тажриба тўпланган. Парламент делегацияларининг учрашувлари мунтазам ўтказилиб, бу борадаги шериклик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, парламентлараро мулоқот мамлакатларимиз ҳамкорлигини амалий мазмун билан бойитиш, янги дастур ва лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилиши қайд этилди.

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси мамлакатларимиз ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш ва кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга амалий ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Ли Чжаньшу мамлакатимизда янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, уларнинг реал натижалари ва самарадорлигини юксак баҳолади. Унинг фикрича, Ўзбекистон Президентининг сиёсати ва ислоҳотлари ўзининг миқёси ва мақсадларига кўра давлатимиз раҳбарини Хитойнинг буюк ислоҳотчиси Дэн Сяопинь билан таққослашга тўлиқ асос бўлади.

Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда самарали ислоҳот ва янгиланишларни амалга ошириш борасидаги тажрибани чуқур ўрганиш мақсадида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.

2590
0