• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 августа 2021

“Нега манга сакравотти” — ҳайдовчи билан тортишган “ГАИ”га чора қўрилди — видео

Тошкентда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келди.

1957
0
видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Аниқланишича, ЙПХ ходими О.Назиров ҳайдовчига нисбатан ўз муддатида бартараф қилинмаган қарздорлиги бўйича тўғри тушунтириш берганлиги, лекин ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи носамимий муносабатда бўлган вақтда ходим оғир, вазмин бўлмасдан, муомала маданиятидан четга чиққанлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, ходим О.Назиров билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда ҳайдовчилар билан мулоқотда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга ҳайфсан интизомий жазосини қўллаш  билан чегараланиши бўйича хулоса қабул қилинди.

1957
0