• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 августа 2019

Оммавий заҳарланиш: ТИВ Самара вилоятида ўзбекистонлик фуқаронинг ўлими ҳақида хабар берди

Бугунги кунда 48 нафар Ўзбекистон фуқароси барқарор-оғир аҳволда, бир нафари вафот этди.

2044
0
Алексей Сухоруков / РИА Новости

Аввал хабар берганимиздек, Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Бугунги кунда улардан 48 нафари В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи барқарор-оғир деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси О.С. вафот этди ва ҳозирда Бош консулхона марҳум ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмак кўрсатмоқда.

20 та ватандошимизга касалхонадан жавоб берилди ва улар иш жойларига қайтишди. Улар маҳаллий шифокорларнинг доимий кузатувида бўлиб турибди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш учун россиялик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатдилар.

Шунингдек хабарда айтилишича, Бош консулхона вазиятни доимий назоратда ушлаб турибди.

2044
0