• 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 августа 2021

“Ишончнома талаб қилинмайди дегани, уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас” — Адлия вазирлиги

Вазирлик 1 сентябрдан бекор қилинаётган ўзгаришга аниқлик киритди.

2335
0
ИИВ ЙҲХББ

Ҳукумат қарори билан жорий йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Адлия вазирлиги Матбуот хизмати ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ишончнома расмийлаштирмаслик мумкинлигини англатмаслигини маълум қилди.  

“Ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади”, - дейилади хабарда.

2335
0