1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
5 май, 20:19 1576 0

Ўзбекистонда автомобиль бошқариш учун ишончнома талаб қилиш бекор қилинади

Жорий йилнинг 1 сентябрь санасидан автомобиль ҳайдовчиларидан қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган.
Ўзбекистонда автомобиль бошқариш учун ишончнома талаб қилиш бекор қилинади
Фото: ЙҲХББ
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Қарорга кўра, 2021 йилнинг 1 августидан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:

— автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;

— автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

2022 йил 1 августдан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.

2021 йил 1 июлга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар