28 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7948 (+135) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, якшанба куни аниқланган 266 та янги касалланиш ҳолатларининг 247 таси Карантин муассасаларида, 16 таси аҳоли орасида (беморларнинг 6 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида, 1 нафардан Тошкент вилояти ҳамда Сирдарё вилоятида), қолган 3 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шунингдек, 2 та ўлим ҳолати (пойтахтлик шифокор ва 42 ёшли бемор) қайд этилган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7948 нафар бемордан 5329 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2597 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.