Излаш
RUUZ

Коронавирус

21-қурбон: ССВ коронавирусга чалинган пойтахтлик шифокорнинг вафоти ҳақида хабар берди

14 июнь кунидан карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатган шифокор COVID-19 инфекциясидан вафот этди.

1715views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори А.У.нинг аҳволи 23 июнь куни оғирлашган.
Дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган шифокорда 26 июнь куни юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун реанимация бўлимига олинган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари томонидан бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.
Бироқ ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда UzNews.uz сайти таҳририяти марҳум шифокорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
1715views0replies
0

Изоҳлар