• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июля 2020

Душанбадан ички авиарейслар ва поездлар ҳаракати тўхтатилади

Транспорт вазирлиги вакили «сариқ» ва «яшил» тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилишини қўшимча қилди.

1365
0
crictravels.com

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Унда қуйидагилар маълум қилинди:

- 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади;

- Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади;

- Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

- Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

- Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси 10 июлдан 1 августга қадар кучайтирилган карантин чоралари амал қилишини маълум қилганди.

1365
0