Коронавирус

10 июлдан карантин чоралари қайта кучайтирилади – Махсус комиссия баёноти

Республика махсус комиссияси 10 июлдан 1 августга қадар кучайтирилган карантин чоралари амал қилишини маълум қилди.

10 июлдан карантин чоралари қайта кучайтирилади – Махсус комиссия баёноти
Фото:Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида кучайтирилган карантин чекловлари эълон қилинди.

 

-  автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

 

-  давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

 

-  давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

 

-  ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно); 

 

-  томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

 

-  тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

 

-  65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66801(+96)
Соғайганлар63978(+0)
Вафот этганлар564(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66801(+96)
Соғайганлар63978(+0)
Вафот этганлар564(+1)
изоҳлар
Эркин Курбонов
8 июль, 13:56
Махсус комиссия. Жонданам туйдиряпсанлар. Очвор улган улади, колган колади. Бир бошга бир улим келади. Уйда утирсак нима еб ичамиз, очликдан витамин етишмасдан, коронавирус етиб келмасдан уламизку. Ковок каллаларингга бир уйлаб курмадийларми.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ