• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
12 июля 2020

59-ўлим: Стационар ҳолатда даволанишни истамаган бемор вафот этди

Чилонзорлик аёл аҳволи оғирлашганлиги сабабли кеча Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

1603
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 76 ёшли В.Т. (аёл) ва унинг ўғлида “COVID-19” тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлсада, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашганлиги сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

У ерда унга “COVID-19”нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Аммо шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Бугун Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли аёл ҳам "COVID-19" инфекциясига чалиниб вафот этганди

1603
0