Коронавирус

ССВ тошкентлик аёл коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

Олмазорлик 53 ёшли аёлга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

ССВ тошкентлик аёл коронавирусдан вафот этганини маълум қилди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл) Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган.  

 

Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

 

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 


Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 

 

Кеча, 11 июль куни Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56253(+375)
Соғайганлар52859(+393)
Вафот этганлар465(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56253(+375)
Соғайганлар52859(+393)
Вафот этганлар465(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ