• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2020

22 августдан шаҳарлараро электропоездлар қатнови қайта йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида электропоездлар қатнови амалга оширилишини маълум қилди.

1197
0
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ томонидан 2020 йил 22 августдан бошлаб, шаҳарлараро электропоездлар қатнови қайта тикланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

22 августдан бошлаб қуйидаги қатновлар йўлга қўйилади:

6440-сонли Хожикент – Ўзбекистон; 

6442-сонли Хожикент – Тошкент; 

6429-сонли Тошкент – Хожикент;

6430-сонли Хожикент – Тошкент; 

6435-сонли Тошкент – Хожикент;

6436-сонли Хожикент – Тошкент;

6437-сонли Тошкент – Хожикент;

6441-сонли Тошкент – Хожикент;

6414-сонли Тошкент – Гулистон;

6413-сонли Гулистон – Тошкент;

6418-сонли Тошкент – Сирдарё;

6407-сонли Сирдарё – Тошкент йўналишларда.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Тошкент метрополитени, августдан эса маҳаллий йўналишларда поездлар қатнови қайта тикланган эди.

1197
0