Излаш
RUUZ

Жамият

20-августдан маҳаллий йўналишларда поездлар қатнови тикланади

Карантиндан сўнг қайта йўлга қўйилаётган ички йўналишлардаги йўловчи поездлар жадвали эълон қилинди.

885views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги 20-августдан қайта йўлга қўйилаётган ички йўналишлардаги йўловчи поездлар жадвалини эълон қилди.
Бир ҳафта ичида Тошкент-Aндижон, Бухоро-Aндижон, Aндижон-Термиз, Aндижон-Хива, Тошкент-Сариосиё каби йўналишларда поездлар қатнови тикланади. Чипталар темирйўл кассаларида ва онлайн сотилади.
20 августдан қуйидаги маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади:
20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;
20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;
21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;
21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;
22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;
22 август соат 14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;
23 август соат 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;
24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;
25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;
26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади;
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
885views0replies
0

Изоҳлар