Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевич Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки туфайли «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Тошкентда ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти филиалининг очилиш маросими ўтказилганди.