• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 июля 21:54

ИИВнинг собиқ ўринбосари иши Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади

Бекмурод Абдуллаевга ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш моддаси бўйича айблов эълон қилинди.

319
0
uznews.uz

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Суд мажлиси 29 июлга белгиланган.

Бекмурод Абдуллаев ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)нинг бир неча банд ва қисмлари билан айбланмоқда.

Бекмурод Абдуллаев билан бирга бу иш бўйича жами 30 кишига оид иш иш ҳам кўриб чиқилмоқда. Судланувчиларнинг аксариятига ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" ва "в" бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айблов эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелидан 2025 йил ноябрига қадар ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган ва 2025 йил ноябрь ойида вазифасидан озод этилган. Жорий йилнинг январь ойида эса у қўлга олиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани маълум бўлган эди.

319
0

Комментарии