• 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 5 сентября 2020

Энeргетика вазирлиги Тожикистонга газ етказиб бериш давом этаётганини маълум қилди

Аввалроқ, Тожикистон томони Қозоғистон ва Ўзбекистон газ етказиб беришни тўхтатганини маълум қилганди.

1435
0
Петр Ковалев

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги айни пайтда Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб берилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.  

Қайд этилишича, Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш шартнома мажбуриятларига ва тожик томонининг эҳтиёжларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши хизмат раҳбари Aбдулмажид Мўминзода 4 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон газ етказиб беришни йил охирига, Қозоғистон эса ой охирига қадар тўхтатганини маълум қилгани айтилганди.

1435
0