Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини йил охирига қадар тўхтатди

Ўзбекистон билан бирга Қозоғистон ҳам Тожикистонга газ экспортини тўхтатганини маълум қилинди.

988views0replies
0

Financal Tribune

Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши хизмат раҳбари Aбдулмажид Мўминзода 4 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 
Aбдулмажид Мўминзода матбуот анжуманида Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатга газ етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон газ етказиб беришни йил охирига, Қозоғистон эса ой охирига қадар тўхтатган. Тожикистонга етказиб бериладиган газнинг 7,4 фоизи Ўзбекистонга, 92,3 фоизи Қозоғистонга тўғри келади. Шунингдек, Тожикистон Россиядан ҳам газ сотиб олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Нурек сув омборини тўлдириш билан боғлиқ муаммолар туфайли Ўзбекистон ва Aфғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатган эди.
988views0replies
0

Изоҳлар