• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июля 10:50

Тошкентда ЙТҲда ҳалок бўлган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди

Xизмат вазифасини бажариш чоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган 29 ёшли ЙПХ ходими Озодбек Қўлдошалиев Қўқон шаҳрида сўнгги манзилга кузатилди.

447
0
uznews.uz коллажи

2026 йил 17 июль куни Тошкент шаҳрида хизмат вазифасини бажариш чоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ЙПХ ходими, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси Махсус батальони мото гуруҳи командири, лейтенант Озодбек Мадиёржон ўғли Қўлдошалиев билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Марҳумнинг жаноза маросими Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўтказилди. Уни сўнгги манзилга кузатиш маросимида ички ишлар органлари раҳбарияти, ҳамкасблари, яқинлари ва кўплаб фуқаролар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 16 июль куни Тошкент шаҳрида Chevrolet Onix автомобили ва ЙПХнинг хизмат мотоцикллари иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида хизмат вазифасини бажараётган лейтенант Озодбек Қўлдошалиев олган оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Марҳум 29 ёшда эди.

447
0

Комментарии