• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 16:57

Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги бир қатор давлат боғчалари ҳам вақтинча ёпилади

Аномал иссиқ ҳаво туфайли мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида боғчалар фаолияти тўхтатилади.

410
0
uznews.uz

Бухоро вилоятида жорий ҳафта давомида ҳаво ҳароратининг +44...45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

"Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни жазирама иссиқнинг салбий асраш мақсадида, Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хулосасига мувофиқ, жорий йил 15–17 июль кунлари Бухоро вилоятидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан белгиланган тартибда яна ўз фаолиятини давом эттиради," - дейилади хабарда.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг тавсиясига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 18 июль кунига қадар вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқ туфайли болалар боғчалари ёпилиши ҳақида биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда эълон қилинди. Кейинчалик Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам шундай чоралар жорий этилди.

410
0

Комментарии