• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 мая 16:16

Ўзбекистон илк миллий космонавтни коинотга 2028 йилда учиради

Парвознинг даврийлиги 14 кун бўлади. Космонавтларни саралаш дастури маълум қилинди.

395
0
АИ

Ўзбекистоннинг космонавтини коинотга учириш 2028 йил октябрь ойигача амалга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбеккосмос" агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Ибрагимов матбуот анжуманида маълум қилди. 

Унинг айтишича, парвознинг даврийлиги 14 кун бўлади.

“Дунёда 3 та давлат бор: АҚШ, Россия ва Хитой. Булар космонавтларни космосга тўлиқ учиролади. АҚШ ва Россия битта халқаро космик станцияга учиради. Хитойнинг ўзини алоҳида станцияси бор. Биз ҳозир барча музокараларни олиб бормоқдамиз. Ҳар бир тараф ўзини тайёрилигини билдирди. Космонавтимиз космосга учганда оламшумул бўлмаса ҳам бирор эксперимент натижаси билан ерга қайтиб келади”, - дейди у.

Космонавтни тайёрлашда ҳукумат комиссияси бўлади ва номзодлар саралаб олинади.

Номзодларга асосий 27-40 ёш, олий маълумотли, бўйи 160-190 cм оралиғида, вазни 50-95 кг ва тилларни билиши талаби қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президентга сунъий йўлдошни коинотга учириш ва биринчи ўзбек космонавтини тайёрлаш ишларининг дастлабки босқичлари тақдимот қилинганди.

395
0

Комментарии