Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Ҳосилбек Бекназар ўғли "Жасорат" медали билан мукофотланди.
У мамлакатда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталигини сақлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги фидокорона хизмати учун ушбу юксак мукофотга сазовор бўлди.
Марҳум ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки билан ҳам эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 февраль куни BMW M4 автомашинаси ЙПХ ходими Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборгани ва орадан икки кун ўтиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан ЙПХ ходими шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии