АҚШнинг иккита Roblox Corporation ва Valve Corporation компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтган, дейилади Солиқ қўмитаси маълумотида.
Valve Corporation - компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш, нашр этиш ва рақамли тарқатиш билан шуғулланувчи Америка хусусий компанияси 2 февралда рўйхатдан ўтган.
Roblox Corporation - компьютер ўйинларини, шу жумладан машҳур Roblox платформасини ишлаб чиқарувчи компания 9 февраль куни рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб Солиқ кодекси билан Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар томонидан ҚҚС тўлаш жорий этилди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги ҚҚС офиси орқали солиқ тўловчи сифатида 84 та хорижий компания ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган.
2025 йилда хорижий интернет-компаниялар Ўзбекистон бюджетига 181,3 млрд сўм солиқ тўлаган. Тўланган солиқларнинг деярли 80 фоизи учта компания - Apple, Meta ва Google’га тўғри келади.
Комментарии