• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 декабря 2025

Ўқувчи қизни зўрлаб, сўнг ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди

Қозоғистонда 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда мактабдан қайтаётган қизни зўрлаган ва кейин уни ўлдирган.

748
0
Видеодан кадр

Туркестан вилояти Ордабаси туманида 16 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган Ўзбекистонлик эркакка суд ҳукми ўқилди.

Суд 38 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қотиллик, зўрлик ишлатиб жинсий эҳтиёжини қондириш каби жиноятларни содир этган деб топди ва уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шунингдек, айбланувчига вафот бўлган қизнинг оиласига 50 миллион тенге (тахминан $98 минг) миқдорида маънавий компенсация тўлаш ҳам юклатилган.

Жазо энг юқори хавфсизлик даражасидаги колонияда ўталиши белгиланган.

Қайд этилишича, суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олмаган, лекин суд тергов далилларини ишончли деб топган.

Маълумот учун, фожиа 6 июнь содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уйига қайтмаган мактаб ўқувчисини қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб унинг жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрбь ойида ҳам яна бир ўзбекистонлик эркак Туркистон вилоятида 8-синф ўқувчисини бир неча бор номусига тегишда айбланиб, умрбодга қамалганди

748
0

Комментарии