• 12 180 сум
    8.26
  • 14 080 сум
    -37.92
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 180 сум
    8.26
  • 14 080 сум
    -37.92
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 декабря 2025

Тошкентда ФВБ инспектори ўз жонига қасд қилди

25 ёшли лейтенант арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осилган ҳолда топилган.

1198
0
UzNews.uz

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га берган маълумотига кўра, ҳодиса 21 декабрь куни соат 15:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Ғазалкент” МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида содир бўлган.

2025 йил 25 ноябрь кунидан навбатдаги хизмат таътилида бўлган Тошкент шаҳар Учтепа туман ФВБ профилактика инспектори катта лейтенант 25 ёшли Х.Б.дала ҳовлида арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осилган ҳолда топилган.

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

1198
0

Комментарии