Аввалроқ, Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводи ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлаши ҳақида хабар бергандик.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши маълум қилинган эди.
KIA’нинг Ўзбекистондаги расмий сайти ушбу автомобилларнинг нархини эълон қилди.
Seltos кроссовери учта комплектацияда тақдим қилинади:
— Luxe — 229 900 000 сўмдан;
— Style — 252 90 000 сўмдан;
— Prestige — 279 900 000 сўмдан.
K5 седани эса бешта комплектацияда таклиф қилинмоқда:
— Comfort — 249 900 000 сўмдан;
— Luxe — 269 900 000 сўмдан;
— Prestige — 293 900 000 сўмдан;
— Style — 343 900 000 сўмдан;
— GT Line — 369 900 000 сўмдан.