Технологиялар

Ноябрдан Жиззахда KIA’нинг 2та модели ишлаб чиқарилади

Жорий йилдан Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади.

Ноябрдан Жиззахда KIA’нинг 2та модели ишлаб чиқарилади

Ноябрда Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.  Бу ҳақда Roodell компанияси матбуот хизмати хабар берди.

 

Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводи ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлайди. 

 

Қайд этилишича, завод фаолиятининг дастлабки йилида турли учта машҳур автобрендларнинг автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

 

Айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ