• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 октября 2025

Самарқандда бир оиланинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлган портлаш сабабчилари қамалди

Самарқанд шаҳрида масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб хонадонда газ портлаши оқибатида хонадондаги 7 киши ҳалок бўлганди.

1076
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 8 май кунидан 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар "Боғисарой" МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганди. Фожиа натижасида, бир оиланинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлган. 

Мазкур воқеа юзасидан олиб борилган тергов ишлари якунланиб, жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар бермоқда "Миллар" информацион дастури. 

Иш ҳужжатларида келтирилишича, хонадон эгалари портлаш юз бергунига қадар Самарқанд "Ҳудудгазтаъминоти" корхонасига бир неча маротаба мурожаат қилган бўлса-да, бу мурожаатлар эътиборсиз қолдирилган. Мазкур воқеа ортидан корхонанинг 4 нафар ходими қамоққа олинган.

Суд мажлисида корхонанинг тўрт нафар масъул ходими Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари бўйича айбли деб топилди ва ҳар бири 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

1076
0

Комментарии