• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 2 октября 2020

Европа Лигасига қуръа ташланди

“Милан”, “Арсенал”, “Тоттенхем”, “Лестер” каби номдор жамоалар ўз рақибларини билиб олди.

1368
0
uefa.com

Бугун нуфузи жиҳатидан Чемпионлар Лигасидан кейин турувчи Европа Лигасининг 2020/21 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Ушбу турнирда ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган “Милан”, “Рома”, “Арсенал”, “Тоттенхем”, “Лестер” каби таниқли жамоалар иштирок этади.

Маросимда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу совринга жамоасининг финалгача етиб боришида катта ҳисса қўшган Ромелу Лукаку эга чиқди.

Гуруҳ босқичининг биринчи тур ўйинлари 22 октябрда ўтказилади.

Кеча, Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланган эди. Унда гуруҳ босқичидаёқ Месси – Роналду қарама-қаршилиги ўтказилиши маълум бўлган эди.

1368
0