Излаш
RUUZ

Спорт

ЕЧЛнинг янги мавсумига қуръа ташланди

Гуруҳ босқичидаёқ Месси – Роналду қарама-қаршилиги гувоҳига айланамиз.

1135views0replies
0

uefa.com

Европа Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумининг гуруҳ босиқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Унда амалдаги чемпион “Бавария” “А” гуруҳида “Атлетико”, “Зальцбург” ва Москванинг “Локомотив”ига қарши баҳс олиб боради.
Эътиборли жиҳати, бу сафар мухлислар гуруҳ босиқичидаёқ Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади. “Ювентус” ва “Барселона”га “Динамо Киев” ва “Ференцварош” рақобат қилади. 
Маросимда бир қатор индивидуал совринлар ҳам топширилди.
Ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабони совринига Мануэл Нойер эга чиқди. Энг яхши ҳимоячи яна бир “Бавария” вакили Йозуа Киммих, энг яхши ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне, энг яхши ҳужумчи Роберт Левандоски деб топилди.
Ушбу турнирнинг энг яхши ўйинчиси соврини польшалик Роберт Левандовскига насиб қилди. У бу курашда жамоадоши Нойер ва “Манчестер Сити” вакили Кевин де Брюйнеларни ортда қолдирди.
Ханс-Дитер Флик эса турнирнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми гуруҳ босқичи ўйинлари 20 октябрдан бошланади.
1135views0replies
0

Изоҳлар