• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 сентября 2025

"Бўзсув" канали ифлосланиши сабаб 1,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўланади

Ушбу ҳолат бўйича «Тошкент сув таъминоти» АЖга нисбатан ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилди.

682
0
«Тошкент сув таъминоти»

Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда "Бўзсув" каналидаги рангга кирган сув ҳақида тарқалган маълумотга изоҳ берган «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси бу ҳолатга тўқимачилик фабрикалари томонидан канализацияга тозаланмаган чиқиндиларни оқизиб юбориши сабаб бўлаётганини ва натижада шаҳар тозалаш иншоотлари юкламани кўтара олмаётганини маълум қилган эди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, ""Бўзсув" канали ифлосланиши бўйича 1,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тайинланган.

Бўзсуй аэротатция станциясининг чиқиндилар сувини лаборатория таҳлили натижасига кўра, биринчи чиқиш нуқтасидаги ифлосланиш меъёрдан 23,7 баробарга, учинчи чиқиш нуқтасида эса 22,1 баробарга юқори экани аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида экологик зарар ва чиқиндилар сувини ноқонуний оқизиш учун 1 миллиард 511 миллион 966 минг 450 сўмлик компенсация ҳисоблаб чиқилди.

Шу муносабат билан Бош прокуратура «Тошкент сув таъминоти» АЖга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ва 207-моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

682
0

Комментарии