• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 октября 2020

МИБ ўзини ёқиб юборган аёл бўйича изоҳ берди

МИБ Наманган вилояти бошқармасида ушбу ҳолат бўйича брифинг ўтказилган.

1743
0
Скриншот

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга оид брифинг ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Тадбирда, Бюронинг вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ИИБ, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

МИБ вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инпсектори Соҳибжон Рапиқов ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеа, у бўйича ўтказилган дастлабки ўрганиш якунлари ҳақида иштирокчиларни таништириб ўтди.

МИБ масъул ходимининг қайд этишича, 2020 йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Г. Д ижро ҳаракатлари давомида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғисини ёқиши оқибатида вафот этади. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортди.

Брифингда ижро ҳаракатлари давомида уйдан мажбурий чиқиши лозим бўлган марҳуманинг онаси М. Д.нинг фойдасига 13.000 АҚШ долларига тенг бўлган 131 млн. 991 минг сўмни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси таъминланмаётганлиги ҳақида айтиб ўтилганди. 

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 9 июндаги ижро ҳужжатига асосан Ф. Н.дан ундирувчи М.Д. фойдасига 13.000 долларга тенг бўлган қийматда 131.991.470 сўм миқдорида моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ шаҳар бўлими иш юритувига шу йил 27 июнда йилда келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, томонларга юборилган. Бироқ белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмагани учун, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга қараганда, қарздорга тегишли ҳеч қандай мол-мулклар йўқлиги маълум бўлган.

Ҳозирда қарздор Ф.Н. Наманган шаҳридаги 1-сонли педагогика коллежи ётоқхонасида яшаётгани аниқланган. Давлат ижрочиси томонидан моддий зарарни ундирилиши бўйича оғзаки ва расман 18.08 ва 28.08.2020 йилда огоҳлантирилган ва тушунтириш хатлари олинган.

Давлат ижрочисининг қонунчиликда йўл қўйиладиган барча ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжати ижросини таъминлаш имкони бўлмаган. Шунга қарамай ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Бош прокуратура ҳолат бўйича муносабат билдириб, Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.

Г. Дедабаева ижро ҳаракатини тўхтатиш, ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш мақсадида яшаш хонадони дарвозасининг ташқи олд томонида ўзи билан олиб чиққан 1,5 литр ҳажмли елим идишдаги бензин ёқилғисини устидан қуйиб, ўзини ёқиб юборганди.

1743
0