Ўзбекистон президенти қарори билан Ражабов Сардор Бахтиёрович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Сардор Ражабов меҳнат фаолияти давомида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялар департаменти” раҳбари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарларини ишдан олганди.
Комментарии