• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 августа 2025

Москвада мигрантлар миграция ҳисоби учун мобиль илова ўрнатишлари мажбур бўлади

Илова Москва ва пойтахт вилоятида миграция ҳисобига туришнинг ягона усулига айланади. У орқали масофадан туриб рўйхатдан ўтиш ва яшаш манзили ўзгариши ҳақида ИИВни хабардор қилиш мумкин бўлади.

778
0
Евгений Разумный / Ведомости

1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятида хорижий фуқароларнинг турган жойини ҳисобга олиш бўйича амал қилаётган тартиб ўрнига тажриба тариқасида янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда Москва Мултифункционал миграция маркази (МММ) хабар берди.

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова ва Украина фуқаролари Москва ва Москва вилоятига ишлаш учун келганда мажбурий равишда махсус «Амина» мобиль иловасини ўрнатишлари керак бўлади.

Қайд этилишича, ушбу иловадан фойдаланиш – Москва ва Москва вилоятида ҳисобга туришнинг ягона усули ҳисобланади.

Илова орқали хорижий фуқаро ММЦ манзили бўйича рўйхатдан ўтиши ва яшаш жойи ёки унинг ўзгариши ҳақида ички ишлар органларини масофадан туриб хабардор қилиши мумкин. «Амина»ни ўрнатиш хорижий фуқаролар томонидан мустақил равишда амалга оширилади, бунинг учун МММ ёки Россия ИИВ ҳудудий органларига бориш талаб этилмайди.

Мобил иловада авторизациядан ўтиш учун амал қилиб турган хорижий фуқаро картаси зарур. Уни расмийлаштириш учун фуқаро ММЦга мурожаат қилади. Агар карта йўқолса, «Амина»га паспорт маълумотлари орқали кириш мумкин.

Маълумотда таъкидланишича, мобиль илова Россия ИИВга фуқароларнинг геолокацияси ҳақида маълумот узатади. Агар бир неча кун давомида маълумот узатилмаса, хорижий фуқарога манзилини тасдиқлаш ёки унинг ўзгаргани ҳақида ИИВни хабардор қилиш зарурлиги ҳақида билдиришнома юборилади. Бунинг учун ички ишлар органларига ёки МММга шахсан бориш шарт эмас.

Агар охирги мониторингдан кейин уч иш кунидан ортиқ вақт мобайнда абонент қурилмасидан геолокация маълумотлари келмаса, хорижий фуқаро ММЦ манзили бўйича ҳисобдан чиқарилади.

Эксперимент бошланганидан сўнг мониторинг шартларини бузиш хорижий фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритиш учун асос бўлиши мумкин.

Эксперимент ўтказиладиган ҳудуддан ташқарида миграция ҳисобидан ўтиш ёки мамлакатдан чиқиб кетиш ҳолатида хорижий фуқаро ММЦ манзили бўйича ҳисобдан чиқарилади.

778
0

Комментарии