• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 октября 2020

Гулистондаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси тергов ҳаракатларини олиб боради.

1489
0
Telegram

Бугун, 7 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган COVID-19 инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлаганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ, Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати салбий ҳолат оқибатида мажмуада кислород станциясига хизмат кўрсатган 1 нафар фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалига ётқизилиб, керакли тиббий муолажалар кўрсатилгани, салбий ҳолат натижасида вафот этган фуқаролар йўқлигини маълум қилганди.

1489
0