Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Гулистондаги портлашдан жабрланганлар ҳақида маълумот берилди

Сирдарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1050views0replies
0

Telegram

Бугун Гулистон шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлагани ҳақида маълум қилинган эди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.  
Воқеа жойига вилоят ҳокими, вилоят прокурори, ДХХ, ИИБ, ФВБ, ССБ бошлиқ ва ходимлари зудлик билан етиб келиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг терговчи ва бошқа тезкор ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи, тезкор маълумотлар ва фавқулодда ҳолатлар бўйича штаб, ахборот-таҳлил гуруҳи тузилган. 
Ҳамкор ташкилотларнинг тезкор-қидирув ва қутқарув кучлари тўлиқ жалб қилиниб, содир бўлган ҳолат оқибатлари бартараф этилмоқда.
"Салбий ҳолат оқибатида мажмуада кислород станциясига хизмат кўрсатган 1 нафар фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалига ётқизилиб, керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда, салбий ҳолат натижасида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган", дейилади хабарда.
Мажмуадаги беморлар РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тўлиқ жойлаштирилиши таъминланган, мажмуа ва унинг атрофида жойлашган биноларга моддий зарар етган. Бино бузилиши ва йирик талафотлар мавжуд эмас.
Айни вақтда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
1050views0replies
0

Изоҳлар