• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 30 июля 2025

Аэрофлот парвозлар жадвалини тўлиқ барқарорлаштирди

Авиакомпанияси Москвадан жўнаб кетиш учун режалаштирилган 216 та жуфт рейснинг 100 фоизини амалга оширди.

1688
0
Аэрофлот

Куни кеча "Аэрофлот" ахборот тизимларидаги носозлик туфайли Москвадан 42 та рейсни бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик. Авиакомпания парвозлар жадвалини тўлиқ барқарорлаштирганини маълум қилди.

Кеча, 29 июль куни Аэрофлот авиакомпанияси Москвадан жўнаб кетиш учун режалаштирилган 216 та жуфт рейснинг 100 фоизини, шунингдек, Москва шаҳрини четлаб ўтадиган минтақавий дастурнинг барча 73 та рейсини амалга оширди.

Бугун, 30 июль ҳолатига кўра, авиакомпания жадвалида 241 та жуфт рейс Москвадан ва ортга шунингдек, минтақаларда 73 та рейс амалга оширилган.

Жорий жадвал тўғрисидаги маълумотларни йўловчилар Аэрофлот веб-сайтидаги онлайн таблодан, шунингдек, учиш аэропортлари веб-сайтлари ва маълумотлар таблосидан олишлари мумкин.

1688
0

Комментарии