• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 октября 2020

Келаси йилдан жисмоний шахслар таксичилик қилишига рухсат берилиши мумкин

Бунда белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади

1317
0
Иллюстрация / ИИВ ЙҲХББ

2022 йил 1 январдан жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасида кўзда тутилмоқда.  

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шаҳслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.

Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда ўзини ўз банд қилган шахслар томонидан йўловчилар ташишни ташкил этиш тартибини тасдиқлаш, бунда қуйидагилар назарда тутиш топширилган:

•  тиббий кўрикдан ўтишнинг қулай тартиби, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва транспорт воситаларининг ташқи қиёфаси ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар соддалаштирилиши;

•  йўналишсиз таксиларга мижозларни топиш учун интерактив хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган электрон дастурий маҳсулотларида (агрегаторлар) мажбурий рўйхатдан ўтиш;

•  контактсиз тўловлар асосида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти.

Аввалроқ, 2020 йил учун Давлат дастурига мувофиқ, жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини берилиши маълум қилинган эди.

1317
0