Излаш
RUUZ

Жамият

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилади

Президент жисмоний шахсларга йўналишлар бўйича йўловчи ташиш ҳуқуқини берадиган фармонни имзолади.

1960views0replies
0

pashalena.livejournal.com

2020 йил учун Давлат дастурига мувофиқ, жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини берилади. 
Шунингдек, автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширишда юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини “онлайн” рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Транспорт вазирлигига Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда юқорида белгиланган вазифалар юзасидан таклифлар киритиш юкланди.
1960views0replies
0

Изоҳлар