• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 2025

"Жиноятни рағбатлантиришдек инсонийлик" — Алишер Қодиров аёлларга жавобгарликни енгиллаштирувчи моддани қайта кўриб чиқишга чақирди

Боғчада бола тарбиячи томонидан калтакланиб ҳалок бўлгани ортидан депутат аёллар учун жазони енгиллаштириш имкониятини қайта кўриб чиқишни ва пенсионерларнинг болалар билан ишлашини чеклашни таклиф қилди.

498
0
mt.uz

Тошкентда 2 ёшли болани аёвсиз калтаклаб, ўлимига сабаб бўлган 2 нафар тарбиячига суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилган эди.

Улар болакайни ухламагани учун ойнадан улоқтириб юбориш билан қўрқитиб, оғзига чойшабни тиқиб, қийнаб шафқатсизларча муносабатда бўлган. Навбатдаги калтаклашдан сўнг бола ҳушини йўқотган. Икки кун ўтгач, у ҳушига келмасдан шифохонада вафот этган.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ушбу жиноят юзасидан ўз муносабатини билдириб, қонунчиликка ўзгартиш киритиш таклифини илгари сурди.

"2 ёшли боғча боласининг ўлимига сабаб бўлган тарбиячи аёлга 6 йил қамоқ! Жиноят кодексининг 50-моддасига мувофиқ, жиноятчи фақат аёл бўлгани учун жазо муддатининг 3 дан 2 қисми белгиланади.

Эътибор беринг, ҳар қандай аёл, ҳар қандай жиноят учун, ҳатто қасддан одам ўлдирган, буни такроран қилган хавфли рецидивист бўлса ҳам, шу моддага мувофиқ, жазо муддатининг 3 дан 2 қисми берилади", — деб ёзди Алишер Қодиров.

Унинг таъкидлашича, партия мазкур моддани мутахассислар билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, у таълим ва тарбия соҳасидаги меҳнат оғирлигини инобатга олган ҳолда, соҳада ишловчи ходимларнинг пенсия ёшини 50 ёшгача тушириш ва пенсионерларнинг болалар билан тўғридан-тўғри ишлашини чеклаш зарурлигини таъкидлади.

"Бу болалар хавфсизлиги учун зарурат, шу билан бирга, соҳада қон алмашинувини тезлатиш, тарбия ва таълимга замонавий қарашларни тезроқ кириши учун ҳам керак", — деди Қодиров.

498
0

Комментарии