• 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 октября 2020

Давлат хизматчисининг совға олиши ва бериши тақиқланиши мумкин

Президент коррупцияга қарши курашиш бўйича янги механизм ва нормаларни киритишни таклиф қилди.

1438
0
Иллюстрация / glotr.uz

Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати.

Жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш ва уни қисқа муддатда Парламентга киритиш белгиланди. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилиб, давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.

Бундан ташқари, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Яна бир муҳим ўзгариш — Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори яқин беш йил ичида давлат бюджетидан ойлик оладиган барчанинг мол-мулклари декларация қилиниши ҳақида маълум қилганди.

1438
0