Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда фуқаро МИБ ходимларини калтаклади

МИБ ҳодимлари унинг уйидан телевизор, микротўлқинли печь ва чанг ютгичларини қарз эвазига олиб кетишган.

704views0replies
0

МИБ / Иллюстрация

Bu Kun информацион дастурида қайд этилишича, жорий йилнинг 24 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманида қарийб 300 млн қарзини тўламай келаётган фуқаронинг уйидан МИБ ходимлари телевизор, микротўлқинли печь ва чангютгичларини қарз эвазига олиб кетишган.
Воқеанинг эртаси куни қарздор шахс МИБ ҳодими Мирзаевга қўнғироқ қилиб, қарзини тўлашни ваъда қилган.
Шундан сўнг, қарздор  фуқаро МИБ ходимлари - Умматов ва Мирзаевларни автомашинасида овлоқ жойдаги пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехига олиб бориб, ушбу давлат ижрочиларига ўртача даражадаги тан жароҳатлари етказган.
Таъкидланишича, фуқаро Аsakabank фойдасига 288 млн 122 минг сўм ва давлат фойдасига 11 млн 525 минг сўм давлат божини тўламаган.
Содир этилган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
704views0replies
0

Комментарии