• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 2 июл 2021

Ўзбекистонда кўчмас мулк нархлари 2-чоракда 5,7 фоизга ўсди

Марказий банк апрель-июнь ойларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархнинг ўсиши сабабларини маълум қилди.

963
0
Иллюстрация / Юрий Корсунцев

Жорий йил апрелидан июнгача Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари биринчи чоракка нисбатан 38 фоизга кўпроқ тузилди. Уларннинг тахминан учдан бир қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади. Ўзбекистонда кўчмас мулк бўйича ўзгаришлар таҳлили маълум қилинди.

Шу билан бирга, иккиламчи уй-жой бозорида ҳам нархлар ошган. Жорий йилнинг иккинчи чорагидаги дастлабки натижалар республикада нархлар ўтган чоракка нисбатан ўртача 5,72 фоизга ўсганини кўрсатди. Бундай сезиларли ўсиш Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кузатилди.

Марказий банк кўчмас мулк нархларининг ўсишига таъсир кўрсатган қуйидаги омилларни санади:

–  пандемия ва карантин даврида мажбурий чекловлар режалаштирилган харидлар кейинга қолдирилишига олиб келди, бу иқтисодиётдаги истеъмол талабининг пасайишига ва жамғармаларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин;

–  валюта курсининг нисбий барқарорлашуви туфайли кўчмас мулк бозори муқобил даромад манбаи сифатида, етарли жамғармага эга бўлган тадбиркорлар ва аҳолининг бир қисми учун юқори рентабелли инвестицияга айланди;

–  пойтахтда уй-жой олишдаги маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилиши ортидан кўчмас мулк бозорининг талаб даражасида фаоллашиши ҳам нархларнинг кўтарилишига таъсир кўрсатди.

963
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш