• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 29 октября 2021

“Ўзбекистонда эртага ҳаво ҳарорати ноль даражага тушади” — Ўзгидромет

Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

750
0
UzNews.uz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати +8...+13 даража атрофида бўлади. Бу октябрь ойи охирги кунлари меъёридан 4-5 даража пастдир.

Эртага Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда ҳам кутилмайди. Кечаси совуқ бўлади ҳамда кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…+3 даражагача пасаяди, кундуз куни эса қуёш ҳавони +16…+19 даражагача иситади.

Якшанба куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даража, кундузи +12…+17 даража атрофида бўлади.

750
0