Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон МТЖга европалик мутахассис мураббий бўлади

Ушбу мураббий Словенияни ўз тарихида илк бор Европа ва Жаҳон чемпионатига олиб чиққан.

685views0replies
0

the-afc.com

ЎФА Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчковлик билан ўрганиб чиқилди ва мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилди.
Қайд этилишича, ЎФA ҳозирча словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун Ўзбекистонга келади.
Маълумот учун, 58 ёшли мураббий футболчилик фаолияти давомида Германиянинг “Штутгарт” ва Италиянинг “Сампдория” каби номдор клубида тўп сурган. Италия клуби таркибида 1990/91 йилги мавсумда А Серия чемпиони бўлган.
Мураббий сифатида БАА, Ироқ, Словения каби терма жамоаларни бошқарган. Словенияни эса 2000 йилги Европа ва 2002 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. 
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Вадим Абрамов кетгач, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийсиз қолганди.
685views0replies
0

Комментарии