Поиск
RUUZ

Общество

“Халқ сўзи" газетаси журналисти автоҳалокатда вафот этди

Саиджон Махсумов Қорақалпоғистонда ўтказилган бахшичилик фестивалидан қайтаётганида ЙТҲга учраган.

290views0replies
0

Facebook

“Халқ сўзи" газетаси журналисти, "Xalq so'zi online" нашри бош муҳаррири Саиджон Махсумов автоҳалокатга учраб, вафот этди. Нашр таҳририяти ушбу хабарни тасдиқлади.
Маълум бўлишича, 35 ёшли журналист Қорақалпоғистондаги бахшичилик фестивалидан қайтаётганида Нукус-Хоразм йўлида енгил автомашинада автоҳалокатга учраган.
Саиджон Махсумов 1986 йилнинг 12 май кунида Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида "Маърифат" ва "Халқ сўзи" газеталарида турли лавозимларда ишлаган.
UzNews.uz таҳририяти журналистнинг яқинларига, оиласига чуқур таъзия билдиради.
290views0replies
0

Комментарии